Андижонда эр ўз хотинини жазмани билан ушлаб олди ва бўғиб ўлдирди

2018 йил 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган М.О.Мга оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
М.О.М. 2018 йилнинг 19 январь куни соат 14:00лар чамасида оила аъзолари билан вақтинча яшаб келаётган Бўз туманида турмуш ўртоғи М.М.Й.ни номаълум эркак киши билан бирга бўлганини, ушбу шахс дераза ойнаси орқали хонадондан чиқиб қочиб кетганини кўрган.
У турмуш ўртоғи М.М.Й.ни ушбу номаълум эркак киши билан жинсий алоқада бўлганликда айблаб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни хонадон меҳмонхонасига олиб кириб, қўллари билан бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Туман судининг 2018 йил 30 май кунги ҳукми билан М.О.М.га нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter