Андижонда МИБ ходимига пичоқ билан ҳамла қилинди

19 июль куни Андижон туманида яшовчи Ё.О. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида «Саноат» маҳалласида яшовчи, МИБнинг Андижон туман бўлими инспектори Б.Ҳ.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Б.Ҳ. касалхонага ётқизилган, Ё.О. эса қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter