Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда мусодара қилинган «HUMMER H1» 301 миллион сўмга сотилди

Андижонда мусодара қилинган «HUMMER H1» 301 миллион сўмга сотилди

Россия Федерацияси фуқароси Ш.Темирбоев бошқарувидаги HUMMER H1» русумли давлат рақами 04 КG 079 АDE бўлган транспорт воситасини 29.09.2019 йилда «Дўстлик» чегара пости орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кирган.

Ш.Темирбоев транспорт воситасини 27.12.2019 йилга қадар Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш керак бўлсада, белгиланган муддатда транспорт воситасини Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмаганлиги натижасида унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Андижон шаҳар Маъмурий судида 25.12.2020 йилда маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, суд томонидан «HAMMER H1» русумли транспорт воситаси давлат фойдасига мусодара қилинган.

Суднинг мазкур қарорига асосан Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қибул қилиниб, транспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилган.

Ўтказилган онлайн савдолар натижасига кўра транспорт воситаси 301 млн. 158 минг сўмга сотилиб, савдодан келиб тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг