Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги пичоқбозлик бўйича қўшимча маълумот берилди

Андижондаги пичоқбозлик бўйича қўшимча маълумот берилди

Иллюстратив фото

Бугун Андижон шаҳрининг Эскишаҳар мавзесидаги миллий таомлар ошхонасида юз берган пичоқбозлик натижасида 22 яшар йигит оғир жароҳат олгани, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани хабари берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг қўшимча хабар қилишича, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида Жиноят кодексининг 104-моддаси  («қасддан баданга оғир шикаст етказиш») билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда йигитга пичоқ урган Т. С. (1967 йилда туғилган) қамоққа олинди.

Элатиб ўтамиз, аввалги хабарда Т.С. муқаддам Жиноят кодексининг  айни шу - 104-моддаси («қасддан баданга оғир шикаст етказиш») билан бир неча маротаба судлангани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг