Андрей Ермакнинг Украинадан кетишига тақиқ қўйилди
Украина Давлат чегара хизматига президент Владимир Зеленский девонининг собиқ раҳбари Андрей Ермакнинг мамлакатдан чиқишини тақиқловчи хат келиб тушган.
Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу ҳақда Олий Рада депутати Алексий Гончаренко ўзининг Телеграм каналида ёзган.
«Чегара назорат пунктларига Андрей Ермакнинг Украинадан чиқишини тақиқловчи хат келди», деб ёзган парламент аъзоси.
Депутат бошқа тафсилотларни келтирмади.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Андрий Ермак Президент девони раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди. Ундан аввал Украина Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси ва Ихтисослаштирилган коррупцияга қарши кураш прокуратураси терговчилари унинг уйида тинтув ўтказган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter