Антимонополия қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарши иш очди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Солиқни сақлаш вазирлигига нисбатан маъмурий иш очган. Айтилишича, ССВ Тошкент шаҳри ва вилоятида битта корхонага тегишли 178 та лаборатория ҳақидаги маълумотни ўз вақтида бермаган.
Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан мазкур лабораториялар хорижда очилган Intermed Innovation қўшма корхонасига бириктирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг маълум қилишича, тузилган шартнома юзасидан бир қанча маҳаллий тадбиркорлар томонидан шикоят келиб тушган. Қўмита Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лабораторияларни бириктириш бўйича маълумот сўраган, бироқ вазирлик маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган.
«Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан иш қўзғатилди. Шу ҳафта агар маълумотлар берилмаса, тегишли тартибда чоралар кўрилади», деган Фаррух Қорабоев.
Маълум қилинишича, айнан бу масала давлат шерикчилиги ва давлат-хусусий шерикчилиги концессия шартлари асосида тузилган шартномалар, бу борада маълумотлар олингандан кейин хулоса чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter