Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби Сурияни жиддий фалокатдан огоҳлантирди

АҚШ давлат котиби Сурияни жиддий фалокатдан огоҳлантирди

Фото: CNN

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Суриянинг ўтиш даври маъмурияти дуч келаётган қийинчиликларни ҳисобга олиб, яқин келажакда кенг кўламли фуқаролар урушига дуч келиши ёки ҳокимиятни йўқотиши мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Араб Республикасидаги вазият беқарорлигича қолмоқда ва шунинг учун АҚШ у ерда ўз элчихонасини очиш ниятида эмас. 

 "Аслида, бизнинг баҳолашимизча, ўтиш даври ҳукумати дуч келаётган қийинчиликларни ҳисобга олсак, эҳтимол бир неча ҳафта, бир неча ойдан кейин кенг кўламли инқироз ва фуқаролар уруши бўлиши мумкин ва бу мамлакатнинг бўлинишига олиб келади", деди Марко Рубио Сенатдаги тингловда (AFP иқтибоси). 

 "Гап ўтиш даври ҳукуматлари ҳақида эмас – улар зарар етказмайди, деб ўйлаймиз. Муаммо хавф туғдирувчи бошқа элементларда. "Биз нафақат мамлакатга кирганларни, балки уни тарк этишга мажбур бўлиши мумкин бўлганларни ҳам ҳимоя қилишимиз керак”, - деди АҚШ Давлат котиби. 

 Май ойи ўрталарида Доналд Трамп АҚШнинг Сурияга қарши санкциялари бекор қилинишини эълон қилган эди. Кўп ўтмай у Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шараа билан биринчи марта учрашди ва уни Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга, “барча хорижий террорчиларни” Суриядан чиқариб юборишга ва ИШИД қайта тикланишига йўл қўймасликка чақирди.

Трампга кўра, Америка маъмурияти Сурия ҳукумати билан муносабатларни нормаллаштириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг