Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ доллари энг талаб катта валютага айланди

АҚШ доллари энг талаб катта валютага айланди

Фото: Xabar.uz

АҚШдаги инфляция ҳақида маълумот эълон қилинганидан сўнг, АҚШ долларининг жаҳондаги олтита асосий валютага нисбатан қийматини кўрсатувчи DXY индекси 113,8 фоиз пунктидан юқорилади.

Бу DXYнинг сўнгги 20 йилдаги энг максимал даражаси, деб ёзди Trading Economics. Европа инқирозни бошдан ўтказяпти, пуллар АҚШга оқмоқда, долларга талаб ошяпти.

Ўз навбатида, доллар курсининг 16 та валютага нисбатини кузатиб борувчи WSJ Dollar индекси 0,42 фоизга юқорилаб, 105,24 фоиз пунктигача етди.

Ҳозир 1 евро — $0,9656 (кеча $0,9703 эди). 1 доллар — 147,58 иена (кеча 146,89 иена эди). 1 фунт стерлинг — $1,1180 (кеча $1,1102 эди).

АҚШда истеъмол нархлари (CPI индекси) йиллик кесимда сентябрда 8,2 фоизга ошди, бу сўнгги етти ойдаги энг паст кўрсаткич. Яъни сентябрга келиб инфляция пасайди, августда 8,3 фоиз эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг