Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Исроил сабаб ЮНЕСКОни тарк этади

АҚШ Исроил сабаб ЮНЕСКОни тарк этади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулега мамлакатнинг ташкилотдаги иштирокини давом эттириши Қўшма Штатлар “миллий манфаатларга тўғри келмаслиги” ҳақида маълум қилди.

АҚШ 2026 йил 31 декабрида ЮНЕСКОнинг тўлиқ аъзоси бўлишни тўхтатади. 

"ЮНЕСКО жамиятлар ва маданиятлардаги зиддиятли муаммоларни ҳал қилади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига, халқаро ривожланиш учун глобалистик мафкуравий кун тартибига ортиқча урғу берди, бу бизнинг "Биринчи навбатда Америка" ташқи сиёсатимизга зид келади", деди Давлат департаменти.

Департаментнинг таъкидлашича, ЮНЕСКОнинг Фаластинни аъзо сифатида қабул қилиш қарори Америка сиёсатига зид келади ва “Исроилга қарши риторика”ни тарғиб қилади. 

4 феврал куни Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг ЮНЕСКОга аъзолигини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги фармонни имзолади. У ўзининг биринчи муддатида ташкилотдан чиққан эди, аммо 2023 йилда Жо Байден Қўшма Штатларнинг аъзолигини тиклади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг