Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ мудофаа вазирлиги Эронга ҳужум қилиш режасини тақдим этди

АҚШ мудофаа вазирлиги Эронга ҳужум қилиш режасини тақдим этди

Фото: «Reuters»

АҚШ мудофаа вазирлиги мамлакат президенти Доналд Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар режасини тақдим этди. Унга кўра АҚШнинг 120 минг аскари Яқин Шарққа юборилиши лозим.

Агарда Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучларига ҳужум қилса ёки ядро қуроли борасида тадқиқотларни кучайтирса, Америка уруш очмоқчи. Яқинда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон Эрон қирғоқлари томон «Авраам Линкольн» авиаташувчиси ва ҳарбий самолётлар юборилишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрелда Эрон ҳукумати АҚШ армияси марказий қўмондонлигини террорчи ташкилот сифатида расман тан олган эди. Шу билан бирга АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча ҳарбийлари террорчиларга тенглаштирилган.

Бунга қадар Трамп Эроннинг сара ҳарбий қисми бўлган махсус кучларини террорчилик ташкилоти сифатида тан олишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик 2018 йилнинг май ойида Вашингтон ядро қуроли бўйича келишувдан бир томонлама чиқиб кетганидан сўнг ортиб кетган эди.

Шундан сўнг Эронга нисбатан янги санкциялар ишга тушди. Бу санкциялар нефт экспорти, саноат, савдо ва Эрон марказий банкининг доллар билан боғлиқ амалиётларига қўлланилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг