Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда 21 йил олдинги қотиллиги учун жиноятчи қатл этилди

АҚШда 21 йил олдинги қотиллиги учун жиноятчи қатл этилди

Фото: «Fox 13»

У қарийб йигирма йил муқаддам ўн ёшли қизни ўғирлаб, сўнг ўлдирганликда айбдор деб топилди.

АҚШда қарийб йигирма йил муқаддам ўн ёшли қизни ўғирлаб, зўрлаб, кейин ўлдирган одам қатл этилди. Бу ҳақда «Fox 13» хабар берди.

Гап 1999 йил 12 октябрда Памела Батлер исмли қизнинг қотиллигида айбдор деб топилган Кит Дуэйн Нельсон исмли жиноятчи ҳақида кетмоқда. У бу йил ҳисобидан бешинчи, ушбу ҳафта иккинчи қатл этилган федерал маҳбус ҳисобланади.

28 август куни юқори турувчи суд органи ҳукуматдан қатл учун ишлатиладиган препаратга рецепт талаб қиладиган қарорни бекор қилгандан сўнг Индиана штати Терре-Хот федерал турмасида Нельсонга ҳалокатли инъекция қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг