Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда кучукка 5 миллион доллар мерос қолди (видео)

АҚШда кучукка 5 миллион доллар мерос қолди (видео)

Лулу — миллионер-ит.

Фото: «5 channel»

АҚШ (Нэшвилл, Теннеси штати)нинг 84 ёшли фуқароси Билл Дорис вафот этди. Дорис ўлимидан олдин расмийлаштирган васиятга кўра, унинг бордер-колли зотли Лулу лақабли кучугига 5 миллион доллар мерос қолди. Бу ҳақда «Metro» хабар берди.

Марта Бертон

8 яшар итга марҳумнинг қўшниси Марта Бертон қараб туради. Марта — итга қолдирилган миллионлардан фойдаланишга ҳуқуқли ягона инсон. Фақат... ҳар ой Лулунинг харажатларига ишлатилган барча тўлов квитанцияларини нотариусга тақдим этиб туриши шарт.

Барча солиқлар тўланганидан сўнг қанча пул қолиши ҳозирча номаълум. Дорриснинг қўшнилари у жуда бой бўлганини таъкидлашмоқда. Демак, солиқдан ортгани ҳам битта итни боқишга бемалол етади...

Марта Бертон ҳам қариб қолган, мабодо у ҳам вафот этган тақдирда пулларнинг тақдири нима бўлади, итга ким қарайди — номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг