Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда Ўзбекистоннинг юқори натижаси қайд этилди

АҚШда Ўзбекистоннинг юқори натижаси қайд этилди

Фото: «Xabar.uz»

Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари бўйича АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан жорий йилнинг 26 сентябрь куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистоннинг юқори натижаси эътироф этилди.

Жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлати ўрин олган мазкур ҳисоботда мамлакатимиз кетма-кет иккинчи йилдирки болалар меҳнатини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича сезиларли тараққиётга эришаётган давлатлар тоифасидан ўрин олди.

Ўтган йилги ҳисоботда ушбу тоифада Ўзбекистон билан биргаликда 9 та давлат ўрин олган бўлса, жорий йилги ҳисоботда фақатгина 4 та мамлакат — Ўзбекистон Аргентина, Колумбия ва Кот-д’Ивуар эътироф этилган.

Эътиборлиси, Ўзбекистон бундан 12 йил аввал болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ҳеч қандай саъй-ҳаракатни амалга оширмаётган давлат сифатида сўнгги 4-тоифага киритилган бўлган.

Ҳисоботда сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев бошчилигида қатъий сиёсий ирода, муаммо ечимига тизимли ва изчил ёндашув асосида меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлиги юқори баҳоланган.

Шунингдек, АҚШ меҳнат вазилигининг Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат ва одам савдоси офиси (ILAB) вакили Сара Соломон томонидан Ҳисобот тақдимотида Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша олган намунали давлатга айланиб бораётганлиги таъкидланди, дейилади Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг