АҚШда яшаган энг кекса аёл 115 ёшида вафот этди
АҚШда яшаган энг кекса аёл Элизабет Френсис 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Фрэнсис АҚШдаги энг ёши улуғ инсон ҳам саналган. Умрининг катта қисмини Ҳюстон (Техас штати)да ўтказган.
У узоқ умр кўриши сирини тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмагани ва овқат танлашда инжиқ бўлмагани билан изоҳлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter