Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон президенти қасамёд қилди

Арманистон президенти қасамёд қилди

Ваагн Хачатурян.

Фото: «Вести»

Арманистоннинг 3 март куни сайланган президенти Ваагн Хачатурян қасамёд қилди ва лавозимини бажаришга киришди.

Хачатурян ягона номзод эди, биринчи турда ғалаба қозониши учун 10 овоз етмади, иккинчи турда унга фақат етакчи «Фуқаролик келишуви» фракцияси овоз берди. Сайловга бойкот эълон қилган мухолифат вакиллари инаугурация маросимига келишмади.

Ваагн Хачатурян 1959 йилнинг 22 апрель куни туғилган. Никола Пашинян (бош вазир)нинг «одами» ҳисобланади. Собиқ президент Армен Саркисян давлат раҳбари (президент — таҳр.) мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир қила оладиган дастакларга эга эмас дея баёнот бериб, истеъфога чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг