Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aрманистон президентида ковиддан кейинги асоратлар пайдо бўлди

Aрманистон президентида ковиддан кейинги асоратлар пайдо бўлди

Фото: «Sputnik / Aram Nersesyan»

Aрманистон президенти Армен Саркисян COVID-19дан кейинги асоратлар туфайли текширувдан ўтмоқда, дея хабар берган президент маъмурияти.

5 январь куни ўша пайтда Лондонда бўлган Aрманистон президенти Саркисянга коронавирус ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар бергандик.

У ерда муолажа олди, масофадан туриб ишлашда давом этди. Aммо 13 январь куни президент шифохонага ётқизилгани маълум бўлди: унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Бир ой ўтгач Саркисян ватанига қайтиб, Ереванда даволанишни давом эттирди.

Ҳозир hraparak.am онлайн-ресурс хабарига кўра, Саркисян юракдаги муаммо туфайли Еревандаги «Aстхик» тиббиёт марказига ётқизилган. Газетанинг ёзишича, стентлаш операцияси амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг