Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Asalhoney»нинг қотиллигида гумондор ушланди

«Asalhoney»нинг қотиллигида гумондор ушланди

Ижтимоий тармоқларда «Asalhoney» номи билан танилган Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Асал Хўжаеванинг ўлдирилиши иши доирасида бир шахс гумонланувчи сифатида жалб этилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 март куни Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги уйда А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг