Асилбек Ашуров Чикаго университетининг тўлиқ грантини қўлга киритган илк ўзбекистонлик бўлди

Президент мактаби ўқувчиси дунё бўйича 14-ўринда турадиган Чикаго университетига 100 фоизлик грант асосида қабул қилинди.
Асилбек Ашуров Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси. У АҚШнинг нуфузли Чикаго университетига 420 000 АҚШ доллар миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди. Шу тарзда Чикаго университетининг тўлиқ грантини қўлга киритган илк ўзбекистонлик ўқувчи сифатида тарихга кирди.
Чикаго университети дунёдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири бўлиб, халқаро миқёсда ўзининг илмий тадқиқотлари, юқори сифатли таълими ва кучли академик анъаналари билан танилган.
QS «World University Rankings» ва «Times Higher Education» каби халқаро рейтингларда Чикаго университети доимий равишда энг юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 14-ўринда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter