Астероид атом бомбасидан неча баравар кучли?
Сайёрамизнинг олис ўтмишида динозаврларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлгани эҳтимол қилинадиган астероиднинг кучи ўлчанди.
Астероид тушган жой — бугунги Мексика ҳудудидаги диаметри 180 километрга тенг Чиксулуб кратери.
Мичиган университети тадқиқот гуруҳи раҳбарининг айтишича, астероид ерга урилиши оқибатида ажралиб чиққан энергия Иккинчи жаҳон урушида қўлланилган атом бомбаси (Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган)никидан 10 млрд маротаба кучлироқ бўлган. Астероид қулаши оқибатида интенсив сейсмик фаоллик бошланиб, бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этгани тахмин қилинмоқда. Астериод, шунингдек, ўта кучли тўфонларни келтириб чиқарган.
Олимлар Колумбия, Мексика ва АҚШ ҳудудларидаги астероид қулаган даврга мансуб геологик намуналарни ўрганиб шу хулосага келишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter