Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомашинани четга олиб чиқиш ҳуқуқи «Ишончнома»ларда алоҳида кўрсатилади – лойиҳа

Автомашинани четга олиб чиқиш ҳуқуқи «Ишончнома»ларда алоҳида кўрсатилади – лойиҳа

Автомобиль бошқариш учун бериладиган ишончномаларда транспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи ёзма равишда кўрсатилиши талаб қилиниши мумкин.

Мазкур тартибни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилишича, бу – ишончнома асосида расмийлаштириб берилган автомототранспорт эгаларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.

Лойиҳада автомототранспортларга нисбатан расмийлаштирилган ишончномада мазкур автомототранспортларнинг республика ҳудудидан олиб чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки чекланганлик ҳолатини қайд этиш  назарда тутилган.

Таъкидланишича, сўнгги пайтларда, хусусан, 2024 йилда 50 нафарга яқин фуқароларнинг автотранспортлари ишончнома берилган фуқаролар томонидан чет элга олиб чиқиб кетиб, қайта олиб кирилмаганлик ҳолатлари кузатилган. Худди шундай ҳолат 2025 йил июнь ойида ҳам 8 та ҳолатда содир этилган.

Манба: regulation.adliya.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг