Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобиль эгаларининг «мажбурий суғурта»си нархлари оширилади

Автомобиль эгаларининг «мажбурий суғурта»си нархлари оширилади

2026 йил январь ойидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун янги тарифлар кучга киради.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сонли қарори қабул қилинган.

Унга кўра, ҳайдовчилар сони чекланган полис нархлари:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун —

  • енгил автомобил учун - 192 000 сўм;
  • юк автомобил учун 336 000 сўм.

Қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси учун —

  • енгил автомобил учун - 160 000 сўм;
  • юк автомобил учун 280 000 сўм.

Чет давлатлардан кириб келаётган транспорт воситалари учун —

  • енгил автомобил учун - 320 000 сўм;
  • юк автомобил учун 560 000 сўм.

Чекловсиз полис сотиб олиш учун эса мазкур нархлар икки баробар оширилиб тўланиши лозим.

Шунингдек, қарор билан 2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди. Ҳужжатда, бу ўз навбатида, ЙТҲ натижасида жабрланган шахсларнинг мол-мулкига, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини қоплаш учун йўналтириладиган маблағнинг бугунги кун талабига мос равишда бўлишига хизмат қилиши айтилади.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг