Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААдаги қонунбузарлик ҳолатлари визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкин – ТИВ расмийси

БААдаги қонунбузарлик ҳолатлари визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкин – ТИВ расмийси

Жорий йил 24 апрель куни ижтимоий тармоқларда Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик ҳолати содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурханов мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

Ўз навбатида, БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилган.

«Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда», – деб ёзади Бурханов.

ТИВ расмийси, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини хорижда ватандошлари шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг