Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бандар-Аббосдаги портлаш яна бир хавфни юзага келтирди

Бандар-Аббосдаги портлаш яна бир хавфни юзага келтирди

Фото: «SHOT» телеграм-канали

Эрон жанубидаги Бандар-Аббос порт-шаҳрида бугун юз берган кучли портлашдан сўнг аммиак, олтингугурт диоксиди ва азот тарқалиши хавфи юзага келди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берди.

Вазирлик фавқулодда вазият эълон қилиш ҳақида қарор чиқарди. Эртага шаҳардаги барча мактаблар ёпилади.

Сўнгги маълумотга кўра, Бандар-Аббосдаги портлаш қурбонлари сони 8 нафарга етган, 750 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг