«Барселона» 28-марта Испания чемпиони бўлди

Испания чемпионатининг 36-турида «Барселона» сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал мамлакат чемпиони бўлди.
Ғалаба келтирган голлар Ламин Ямал ва Фермин Лопес ҳисобига ёзилди.
Мазкур натижадан сўнг «Барселона»нинг очколари 85 тага етди ва Ла Лиганинг 28 карра чемпионига айланди. 2-ўриндаги «Реал» ҳисобида 78 очко бор. Мавсум тугашига 2 тур қолди.
Ла Лига. 36-тур.
Эспаньол — Барселона 0:2
Голлар: Ямал (53), Лопес (90+5).
Эспаньол: Гарсия, Ромеро, Кабрера, Кумбулла, Ал Ҳилоли, Гонсалес, Лосано (Миля, 61), Пуадо (Шеддира, 82), Эспозито, Рока (Хофре, 68), Фернандес (Фалеро, 82).
Барселона: Шесни, Мартин (Балде, 46), Кристенсен (Форт, 77), Араухо (Кубарси, 51), Гарсия, Педри, Де Йонг, Олмо (Гави, 77), Рафиня, Левандовски (Лопес, 65), Ямал.
Огоҳлантиришлар: Шеддира, 84, Кумбулла, 90.
Четлатиш: Кабрера 80 (Эспаньол).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter