«Барселона» футболкасида Африка мамлакати номи пайдо бўлиши мумкин

Испаниянинг «Барселона» клуби Конго ДР билан йирик ҳомийлик шартномаси тузишга яқин турибди. Унга кўра, каталонияликлар тўрт йил давомида 11 млн евродан (жами 44 млн евро) олади, деб ёзди Mundo Deportivo.
«Барселона» либосига «Конго ДР — Африка юраги» деган логотип туширилади, мақсад — мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш. Июнда «Монако» (Франция) шундай шартнома тузганди.
Маълумот учун: Конго Демократик Республикаси чиндан ҳам Африка қитъасининг деярли қоқ маркази — юрагида жойлашган. Йирик мамлакат — Африкада ҳудуди катталиги бўйича иккинчи, аҳолиси сонига кўра учинчи ўринда туради. Мис, кобалт ва уранга бой, аммо жаҳоннинг энг қашшоқ беш мамлакатидан бири саналади. Мамлакат аҳолисининг 65 фоизи кунига 2,15 доллардан кам сарфловчилар қаторига киради. Жаҳон банки таъкидлашича, Конго ДР Африканинг энг бой мамлакатларидан бирига айланиш учун етарлича ресурс ва салоҳиятга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter