«Beeline» компанияси роумингдаги мобил интернет нархларини 90 фоизга арзонлаштирди
«Beeline» компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида роумингдаги мобил интернет нархларини 90 фоиздан ортиққа арзонлаштирди. Бу ҳақида компания маълумотида хабар қилинди.
— Роумингдаги интернет нархининг 10 баробар ва ундан кўпга арзонлашгани — рамзий ва мисли кўрилмаган ҳодиса, — деди «Unitel» МЧЖ ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ораз Абдуразаков. — Бундан буён абонентларимиз хорижий сафарларда роуминг учун ҳисоблардан қўрқмасликлари ва ўз рақамларини ўзгартирмасдан интернетдан эркин фойдаланиш имконига эга бўлдилар. Нархларнинг кескин пасайиши «Beeline»нинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» дастури доирасида амалга оширилган биринчи қадамларидан бири бўлиб, йилнинг охирига қадар мижозларимиз учун янада қулайликлар яратиш учун биз мобил интернет тезлигини бир неча марта оширишни мақсад қилиб қўйганмиз.
Роумингнинг тариф доираси |
1 MB учун, сўмдаги эски нарх |
1 MB учун, сўмдаги янги нарх |
Россия |
77 590,30 сўм |
6 315 сўм |
МДҲ |
81 042,50 сўм |
6 315 сўм |
Европа |
98 303,50 сўм |
6 315 сўм |
Осиё |
96 577,40 сўм |
6 315 сўм |
Осиё-туризм |
82 768,60 сўм |
6 315 сўм |
БАА |
73 296,10 сўм |
6 315 сўм |
Қолган мамлакатлар |
86 220,80 сўм |
25 260 сўм |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter