Beeline Uzbekistan аёлларга IT соҳасида муваффақиятга эришишда ёрдам беради
Ўзбекистонда IT соҳасида ишлаётган ва тадбиркорлик қилаётган қизлар учун Tumaris.HACK онлайн ҳакатони якунланди. Ўзбекистон IT Park'и томонидан ташкил этилган кенг кўламли халқаро мусобақа Марказий Осиёнинг бир қанча давлатларидан 85 та жамоани бирлаштирди. Hackathon'нинг рақамли ҳамкори, VEON Group таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan ғолибларга қимматбаҳо совғаларни тақдим этди ва рақамли инновациялар соҳасидаги тажрибаларини аёл дастурчилар билан ўртоқлашди.
Аёллар хакатонида иштирок этиш учун 550 та ариза топширилган бўлиб, улардан 200 дан ортиғи Қозоғистондан. Ўзбекистонда ҳам деярли бир хил натижа, Қирғизистон эса энг фаол давлатлар учлигини ёпди – 80 га яқин ариза. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 20 ёшни ташкил этди. Танлов тўртта йўналишда ўтказилди: FinTech, E-commerce, DeepTech ва Wonder Women, иштирокчилар улар ўртасида деярли тенг тақсимланди.
Натижаларга кўра, ҳакамлар ҳайъати биринчи ўринни DNK жамоасига уй ҳайвонининг соғлиғини кузатиш имконини берувчи PeTag лойиҳаси учун беришди. From MADE to top жамоаси томонидан таклиф этилган тиббиёт муассасалари учун ўқув платформаси лойиҳаси иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни Fazo жамоасининг супермаркетлардаги навбатлар муаммосини ҳал қила олувчи экотизими эгаллади.
Хакатоннинг digital-ҳамкори ғолиблар учун iPad’лар тақдим этди, шунингдек, VEON экспертларининг ҳакамлар ҳайъати аъзолари, менторлар ва Tumaris.HACK’нинг спикерлари сифатида иштирок этишини таъминлади. Шундай қилиб, VEON компаниялар гуруҳининг дижитал-маҳсулотлари бўйича директори Джордж Хелд Biohacking соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди ва хакатон иштирокчилари одатда йўл қўядиган типик хатолар ҳақида гапирди. Бундан ташқари, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган жамоалар Beeline корпоратив университетининг малака ошириш сертификатларини олдилар.
Воқеани шарҳлар экан, Инсон ресурсларини бошқариш, ташкилий ривожланиш ва маъмурий қўллаб-қувватлаш департаменти директори София Гайнутдинова шундай деди:
«Биз учун ҳар бир аёл катта билим ва кўникмаларга эга, буюк кашфиётлар қилишга қодир профессионалдир. Иш берувчи сифатида Beeline Diversity, Equity & Inclusion маданиятини фаол ривожлантиради ва ўз фалсафасини оммага тарқатиш орқали WomenInTech ҳаракатини қўллаб-қувватлайди. Биз аёлларни ривожлантирамиз, бунинг ёрқин мисоли Ўзбекистон ва МДҲда қатор мукофотларга сазовор бўлган корпоратив Women’s Club лойиҳасидир. Шу сабабли, Tumaris.TECH-ni қўллаб-қувватлашимизнинг асосий сабаби аёлларга ўзларининг профессионал амбицияларига эришишда ёрдам бериш ва уларни йўлда қўллаб-қувватлаш истаги бўлди».
«Beeline Uzbekistan «эркак» ва «аёл» касблари бор деган стереотипларни бузади, айниқса IT соҳасида. Биз мутахассисларга жинсидан қатъий назар тенг имкониятлар яратиб берамиз, шунинг учун нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлардаги қизлар ва аёлларни ҳам қўллаб-қувватламоқчимиз. Ўзингизга кўпроқ ишонч ҳосил қилинг, шунда ўз салоҳиятингизни рўёбга чиқариш учун ҳар доим имкониятлар бўлади!» – деди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 9 мамлакатда 213 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/beelineuzbekistan
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter