Beeline Uzbekistan Сурхондарёдаги тармоғини кучайтирмоқда
Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳасини юритишда давом этмоқда. Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб биргина Сурхондарёнинг ўзида жорий йилнинг ёз ойларида рақамли операторнинг 4G/LTE тармоғида 85 дан ортиқ база станциялари барпо этилди. Тўртинчи авлод мобил интернети бир қатор аҳоли пунктлари ва машҳур дам олиш масканларида илк бор пайдо бўлди.
База станцияларини ўрнатиш ва такомиллаштиришдан олдин транспорт тармоғи модернизация қилинди. Beeline Uzbekistan техник мутахассислари аввал ўрнатилган радиореле қурилмасини E-Band частота диапазонида ишлайдиган юқори тезликдаги замонавий аналогига алмаштиришди. Бу маълумот узатиш каналларининг ўтказиш қобилиятини 6 Гб/с гача ошириш имконини берди. Модернизация Сурхондарё вилоятидаги барча радиореле линияларининг 30%ни қамраб олди. Шунингдек, 10 та қўшимча РРЛ оралиқлари қурилди.
Иккита шаҳарда: Жарқўрғон ва Термизда, шунингдек ўн битта туманда: Олтинсой, Ангор, Бойсун, Денов, Қизириқ, Қумқўрғон, Музробод, Сариосиё, Узун, Шеробод ва Шўрчида янги база станциялари ўрнатилди ҳамда иккинчи ва учинчи авлод ускуналари 4G тезлигигача «тезлаштирилди». Ўн бешта кичик аҳоли пунктларида 4G илк бор пайдо бўлди.
Компаниянинг техник мутахассислари илгари 4G интернети мавжуд бўлмаган машҳур дам олиш масканларига алоҳида эътибор қаратишди. Эндиликда «Хўжаипок» тоғ соғломлаштириш оромгоҳи, Олтинсой туманидаги «Вахшивор», «Вахшивор-1», «Вахшивор-2» оромгоҳлари меҳмонлари тезкор интернетдан фойдаланишлари мумкин.
«Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган модернизация лойиҳаси LTE тармоғи сиғимини кенгайтириш ва янги аҳоли пунктларини қамраб олишга қаратилган. Сурхондарё вилоятида техник ишлар ҳудуднинг 40 фоиздан ортиғини қамраб олди. Бизнинг меҳнатимиз туфайли юз минглаб одамлар барча замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга эканлиги, ва улардан ҳатто кичик қишлоқларда ҳам фойдаланишлари мумкинлиги бизни мамнун этади», — дейди Beeline Uzbekistan Жанубий ҳудудий филиали директори Шуҳрат Усмонов.
Beeline Uzbekistan 4G алоқаси биринчи марта Сурхондарё вилоятининг қуйидаги аҳоли пунктларида пайдо бўлди:
Олтинсой тумани — Бўстон, Вахшивор, Хўжаипок маҳаллалари;
Ангор тумани — Шарқ гули маҳалласи;
Бойсун тумани — Даштиғоз ва Пулҳаким маҳаллалари;
Қизириқ тумани — Бўстон ва Кушкутон маҳаллалари;
Қумқўрғон тумани — Боботоғ ва Гулистон маҳаллалари;
Музробод тумани — Боғи Эрам, Орият, Юртим Жамоли, Чегара маҳаллалари;
Сариосиё тумани — Тоғчиён маҳалласи;
Термиз тумани — Айритом маҳалласи;
Узун тумани — Ўрмончи маҳалласи.
Beeline Uzbekistan янги база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан компания сайтида танишиш мумкин. Хусусан, Xabar.uz ахборот-таҳлилий порталида Қорақалпоғистон ва Хоразмда мобил интернет тезлаштирилгани ҳақида маълумот берилган эди.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter