Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекобод туманида болалар учун замонавий тиббиёт маскани ишга туширилди

Бекобод туманида болалар учун замонавий тиббиёт маскани ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва сифатини ошириш борасидаги ислоҳотлар жойларда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Бекобод туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника таркибидаги болалар бўлими фаолиятида амалга оширилган янгиланишлар бунинг яққол исботидир.

Болалар бўлими учун барча замонавий талабларга жавоб берадиган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Илгаригиси 1965 йилда барпо этилган бинода жойлашган эди ва бугунги тиббий талаб ҳамда стандартларга жавоб бермасди.

Янги бинода 11 та тор ихтисосликдаги шифокорлар фаолият юритади. Ушбу бўлим орқали тумандаги 18 ёшгача бўлган 59 минг нафар болага сифатли, марказлашган ва замонавий тиббий хизматлар кўрсатилади. Ҳар бир хона зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган, санитар-гигиеник талабларга тўлиқ риоя қилинган.

Болалар бўлими биносининг тантанали очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири, вазир ўринбосарлари, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида янги бинонинг имкониятлари, жорий этилган технологиялар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, очилиш маросими доирасида маҳаллий аҳоли учун соғломлаштириш кўриклари ҳам ўтказилди. Бу каби тадбирлар аҳоли ўртасида профилактик маданиятни юксалтириш, эрта ташхис ва даволаш тизимини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бекобод туманида соғлиқни сақлаш инфратузилмасини такомиллаштириш, тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган ушбу лойиҳа туманда тиббиётни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг яна бир амалий ифодасидир. Энди бемор болажонлар узоқ шаҳарларга бормай, туманда шифо топадилар. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекободда туман даражасида амалга оширилган республикадаги илк мураккаб амалиёт амалга оширилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг