Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда янги беморлар қайд этилди. Жами ҳолатлар 58 мингга яқинлашмоқда

Беш ҳудудда янги беморлар қайд этилди. Жами ҳолатлар 58 мингга яқинлашмоқда

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 3 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 924 (+148) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

85 нафари Тошкент шаҳрида,
23 нафари Тошкент вилоятида,
19 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Самарқанд вилоятида,
9 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 54 456 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 992 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг