Бир йил олдин содир этилган жиноят фош этилди

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, содир этилган фирибгарлик жинояти орадан бир ўтиб фош этилган.
Маълум бўлишича, Ромитан тумани «Самосий» маҳалласида яшовчи 38 ёшли фуқаро Т.Г. Вобкент туманидаги «Розмоз» маҳалласилик 35 ёшли В.А. исмли шахс билан олдиндан ўзаро тил бириктирган. Улар Шофиркон тумани Паттахон» маҳалласида яшовчи Р.С.ни ваколатли танишлари орқали «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли 17-сон ПМС корхонасига ишга жойлаштириб қўйишга ваъда беришган. Ва бу «хизмат» эвазига Р.С.дан 1300 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.
2022 йил август ойи бошларида ундан 6 миллион 500 минг сўм ва 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олишган ва ўзларининг шахсий манфаатларига сарфлаб юборишган. Орадан шунча вақт ўтса ҳам «иши» ҳал бўлмаган Р.С. ўзини ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган фуқароларни жиддий безовта қила бошлаган. В.А. ҳамда Т.Г. ундан пора сифатида олган пулларини қайтариб беришни билдиришган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўтказилган тезкор тадбирда улар бир йил илгари олган пулидан 1 миллион сўмини ўзининг яшаш уйи олдида фуқаро Р.С. га қайтариб бераётган вақтида қўлга олинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар В.А. ҳамда Т.Г.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter