Биринчи ягона газ-кимё кластери — МДҲ мамлакатлари орасида ягона мажмуа (видео)
25 декабрь куни дунё ҳамжамияти, айниқса нефть-газ саноатчилари, иқтисодий таҳлилчилар, оммавий ахборот воситаларининг эътибори Ўзбекистонга қаратилди — Қашқадарё вилояти Ғузор туманида «Uzbekistan GTL» заводи ишга туширилди.
Ушбу корхона МДҲ мамлакатлари орасида ягона бўлиб, бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда барпо этилган.
Заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.
Мазкур лойиҳанинг халқимиз ҳаётида ҳамда миллий ва минтақавий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ҳақида тўғридан-тўғри эфирга узатилган видеолавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter