Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ аҳолиси шиддат билан ўсаётган давлатларни маълум қилди

БМТ аҳолиси шиддат билан ўсаётган давлатларни маълум қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботига кўра, Ҳиндистон 2023 йилда Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади. Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.

Ҳар икки мамлакат аҳолиси ҳозирда тахминан 1,4 миллиард кишини ташкил қилади.

Бундан ташқари, БМТ 2022 йил 15 ноябрда дунё аҳолиси сони 8 миллиард кишига етишини башорат қилган.

Шу билан бирга, дунё аҳолиси ўсишининг ярмидан кўпи бор-йўғи саккизта давлатга тегишли. Булар: Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания.

«Бу бизнинг турфа хиллигимизни нишонлаш, умуминсонийликни эътироф этиш ва ўртача умр кўриш давомийлигини ошгани, оналар ва болалар ўлимини сезиларли даражада қисқартирган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқларга қойил қолиш учун сабабдир», — дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг