БМТ Бош котиби зудлик билан Ғазодаги хунрезликларни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо сектори ва Исроилда жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ва вазиятни зудлик билан барқарорлаштиришга чақирди.
«Рамазон ҳайити байрами ҳурмати сабаб Ғазо ва Исроилда зўравонликни тўхтатиш ва жанговар ҳаракатларни бас қилишга чақираман. Жуда кўп бегуноҳ тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу можаро бутун минтақада зўравонликларни кучайтириши мумкин», - дея ёзди у ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Жума куни кечқурун Исроил армиясининг матбуот хизмати ҳарбий ҳаво кучлари ва қуруқликдаги кучлар Ғазо секторига ҳужум қилаётгани ҳақида хабар берди.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторидаги операция давом этишини айтган.
Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори ўртасидаги вазият душанба куни кечқурун кескинлашди. Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда олти нафар тинч аҳоли ва битта исроиллик аскар ҳалок бўлган, Ғазода Исроил ҳужумлари сабаб 103 фаластинлик ҳалок бўлган.
Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 1750 га яқин ракета отилган, улардан 300 га яқини Фаластин анклавида портлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter