Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғча қамрови паст бўлган ҳудудларда тадбиркорларга енгиллик берилади

Боғча қамрови паст бўлган ҳудудларда тадбиркорларга енгиллик берилади

Очиқ мулоқотда қайд этилишича, таълимда хусусий сектор учун кенг йўл очиб берилгани ҳисобига охирги саккиз йилда хусусий боғчалар сони 31 мингга, мактаблар эса 645 тага етди.

Эндиликда боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Аввало, бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.

Бунда тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди, уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади.

Ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг