Бўртма пиёдалар йўлакчаси Тошкентга ҳам етиб келди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида синов тариқасида бўртиб чиққан пиёдалар йўлакчалари ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
"Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасидаги ушбу тўсиқнинг афзаллиги машиналар тезлигини секинлатиб, пиёдалар хавфсизлиги учун имкон яратади", дейилади хабарда.
Қайд этиш керак, бундай бўртма йўлакчалар Наманган вилоятинининг айрим туманларида ҳам ўрнатилган ва шу кунгача пиёдалар ҳаёти учун яхши натижа бериб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter