Бош вазир лавозимига номзод кўриб чиқилади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилганди. Шунингдек, амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter