Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда жаҳон рекорди ўрнатилди

Бўстонлиқда жаҳон рекорди ўрнатилди

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканида Ўзбекистон Герби ҳамда «Ўзбекистон – Мустақилликка 33 йил» ёзуви туширилган «Дунёда энг катта эбру тасвири» яратиш орқали жаҳон рекорди ўрнатилди.

Мутахассислар таъкидлашича, юртимиз ҳудудида пайдо бўлган «Абри баҳор» ёки «Эбру» санъати бу сув юзасига махсус бўёқ билан тасвирлар чизиш бўлиб, ҳосил бўлган шакллар ва безаклар қоғоз ёки матога кўчириб ўтказилади. Жараён тугал амалга оширилиши учун рассомдан катта маҳорат, билим ва тажриба талаб қилади.

Ушбу Эбру тасвири бўйича янги рекорд Туркияда истиқомат қилувчи, асли ўзбек рассоми ва Эбру санъати устаси Ахмед Чоктан томонидан ўрнатилди.

Қоғозга туширилган тасвирининг эни 1,5 метр ва узунлиги 12 метр бўлиб, жами 18 кв. метрни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг