Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Брексит» ва коронавирус: 31 январь куни Британияда ҳам касаллик аниқланди

«Брексит» ва коронавирус: 31 январь куни Британияда ҳам касаллик аниқланди

Фото: «YouTube»

Бугун Буюк Британия тарихидаги муҳим сиёсий жараён амалга ошмоқда — «Брексит». Аммо худди шу бугун Қўшма Қироллик соғлиқни сақлаш миллий вазирлиги муҳимлик борасида бундан қолишмайдиган маълумотни очиқлади: Хитойдан тарқаган коронавирус мамлакатдаги икки кишида аниқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Касалланганлар — бир оила аъзолари.

Ҳукумат касалланганлар ҳақида тафсилотларни ва уларга қаерда ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида хабар бермаган.

«Соғлиқни сақлаш миллий тизими бунга жуда яхши тайёрланган ва юқумли касалликларга қарши кураша олади», — деди Англия тиббиёт хизмати раҳбари Крис Уитти. — Ҳозир инфекция янада тарқаб кетишининг олдини олиш учун беморлар кимлар билан алоқада бўлганини аниқлаяпмиз».

Эслатиб ўтамиз, коронавирус оқибатида камида 213 киши вафот этди — аксарияти Хитойнинг Хубэй провинциясиликлар; Хитойда жами бу касалга йўлиққанлар сони 10 минг нафарга яқинлашди. Яна 18 мамлакатда касалликни юқтириш бўйича 89 та ҳолат аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг