Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил 4 млн нафарга яқин ўзбекистонлик хорижга саёҳат қилган

Бу йил 4 млн нафарга яқин ўзбекистонлик хорижга саёҳат қилган

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 3,9 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга боришган бўлиб, тўққиз ойда бу ерга 1,8 млн нафар ўзбекистонлик ташриф буюрган.

Ундан кейинги кучли учталикни Қозоғистон (774,1 минг), ҳамда Тожикистон (535,1 минг) ва Туркияга (239,1 минг) эгаллади.

Шунингдек улар қуйидаги давлатларга ҳам саёҳат қилган:

  • Россия — 95,7 минг нафар
  • БАА — 85,0 минг нафар
  • Саудия Арабистони — 51,2 минг нафар
  • Миср — 29,6 минг нафар
  • Жанубий Корея — 16,8 минг нафар
  • АҚШ — 12,6 минг нафар
  • Ҳиндистон — 7,7 минг нафар
  • Грузия — 7,5 минг нафар

«AllTrip» онлайн чипта хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистонликлар ёзда кўпроқ ички туризмни маъқул кўрган.

Spot’нинг ёзишича, йўловчилар энг кўп «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясини танладилар, бу сотилган умумий чипталарнинг 83,99 фоизини ташкил этган. 

Кейинги ўринларда «Turkish Airlines» (11,71 фоиз), «Aeroflot» (1,33 фоиз) авиакомпаниялари танланган.

Шу билан бирга, ўтган ёзда «Uzbekistan Airways»нинг ўртача чипта нархи 2,2 млн сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, «Turkish Airlines»да 9,3 млн сўм, «Aeroflot»да эса 6,8 млн сўм.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг