Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ҳам айрим ҳудудларда чангли ғубор давом этади

Бугун ҳам айрим ҳудудларда чангли ғубор давом этади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 3-8° илиқни ташкил етади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг