Бугун ҳаво кескин совийди

Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда эса қор тушади.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, жанубда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +11+16 бўлади.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +11+13 бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +3+8 илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter