Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон ҳудудига жанубий циклон кириб келади

Бугун Ўзбекистон ҳудудига жанубий циклон кириб келади

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун республика ҳудудига жанубий циклон кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёмғир кучсиз, жанубий ва марказий ҳудудларда эса бироздан ўртачагача ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 14-17 даража илиқгача исийди, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага республиканинг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши сабабли кўринувчанлик ёмонлашиши мумкин. Aйрим ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача эсиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг