Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.
 
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг