Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter