Бугуннинг ўзида 230 та янги ҳолат қайд этилди

Бугун мамлакатимизда 230 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 196 нафари Карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Наманган вилоятида), қолган 14 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун соғайган 77 нафар фуқаронинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5493 нафар бемордан 4096 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1378 нафар бемордан 13 нафари оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 29 378 нафар, стационар карантинда эса 21 365 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter