Муҳаммад Салоҳнинг бутсаси Британия музейига қўйилди (видео)

Лондондаги Британ музейида «Ливерпуль» футбол клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг бутсаси кўргазмага қўйилди.
Бу ўзига хос экспонат машҳур музейнинг Миср залида фиравн ҳайкаллари билан ёнма-ён май ойи охиригача туради.
Экспозиция эгаси Салоҳни «замонавий Мисрнинг рамзи» деб атади.
Эслатиб ўтамиз, бу футболчи мавсум якунларига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter