Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

Бухоро ҳақида кўп нарса биламиз, аммо билганларимиздан кўра билмаганларимиз кўпроқ. У ерда нималарни кўриш керак? Нималарга эътибор бериш керак? Ва бу сафар қанчага тушади? Сиз кўрадиган видеода ҳаммаси кўрсатилади ва ҳисоблаб берилади.

Транспорт

Бухоронинг жўғрофий имкониятлари кенг, унга юртимизнинг турли нуқталаридан етиб бориш имконияти мавжуд. Мисол учун, Тошкентдан Бухорогача бўлган масофа автомобилда ҳаракатлансангиз 544 километрни ташкил қилади. Пойтахтдан Бухорога йўл юриш анча қулай, пойтахтдан барча турдаги транспорт воситалари мавжуд.

Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси Бухоро сари пойтахт орқали юрганлари маъқул. Самолёт бир соатда Тошкентдан Бухорога етиб олади, нархи - 408 минг сўмдан бошланади ва 2 миллион сўмгача бориши мумкин. Қанча эрта ҳаракат қилсангиз, чипта нархи шунча арзонга тушади. Мисол учун, 408 минг сўмлик чипта олиш учун камида бир ой олдин ҳаракат қилиш лозим.

Поездда йўлга чиқадиганлар эса 243 минг сўмдан 661 минг сўмгача харажат қиладилар.

Афросиёб поезди (4 соату 13 дақиқада етиб боради):
- Эконом - 443 минг сўм
- Бизнес - 661 минг сўм.

Шарқ поезди (6 соатда етиб боради):
- Эконом - 246 минг сўм
- Махсус вагон - 425 минг сўм

Андижон - Бухоро (7 соатдан кўпроқ юради):
- Эконом 243 минг сўм
- Купе 346 минг

Шунингдек Бухорога автобусда ҳам борса бўлади, фақат сал кўпроқ юрасиз – 8 соатгача. Аммо нархи анча арзон – 150 000 сўм. (барча рақамлар визуал кўрсатилиши керак)

Биз Бухоро сафари бўйича тайёрлаган кўрсатувимизда бир қатор саволларга жавоб топганмиз:

- Бухородаги зиндон қачон қурилган?
- У ерда қандай маҳбуслар сақланган?
- Нима учун 2 миллион аҳолиси бор давлат учун 100 кишилик битта зиндон етарли бўлган?
- Зиндон ва мисвокнинг қандай алоқаси бор?
- Бухородаги чойхоналарнинг қандай вазифаси бўлган?
- Нима учун Бухорода зиндондан кўра масжид ва мадрасаларга эҳтиёж каттароқ бўлган?
- Нимага айнан Ғиждувонда туризм маҳалласи бунёд этилди?
- Ғиждувон қалъаси қандай мудофаа қилинган?
- Қалъанинг тор кўчаларида жанглар қандай олиб борилган?

Травел-шоуни томоша қилиш асносида шу ва шунга ўхшаган кўплаб саволларга жавоб топасиз. Ўтказиб юборманг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг