Бухоро ва Мўйноқда конлар таъмирланиб, газ ва газ конденсати олиш кўлами оширилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Конларни ишлатиш департаментининг маълумотига кўра, Муборак нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Жанубий Кемачи» конидаги 117-сонли қудуқда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ яна ишга туширилди. Ушбу қудуқда 2269-2272м оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан ўртача кунлик 55 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Жанубий Кемачи» газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йилда ишга туширилган.
Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шарқий Бердақ» конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Конларни ривожлантириш департаментининг маълумотига кўра, 58-сонли қудуқ ҳам «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қайта ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 2139-2135м, 2071-2069м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Шарқий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter