Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилоятидаги электр тақчиллиги ҳажми ва уни бартараф этиш йўллари маълум қилинди

Бухоро вилоятидаги электр тақчиллиги ҳажми ва уни бартараф этиш йўллари маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди ва Шофиркон туманидаги янги корхоналарни очилиш маросимида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқи давомида вилоятдаги электр тақчиллиги муаммоси ва уни ҳал қилиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Маълум қилинишича, 2023 йилда Бухорода йиллик электр истеъмоли 4 ,3 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 миллион киловатт соат бўлиши кутилмоқда.Вилоятда қўшимча қувватларни яратиш ва самарадорликни ошириш ҳисобига, бу тақчилликни ортиғи билан қопланиши режалаштирилган.

Унга кўра, вилоятдаги 740 та корхонада 22 Мегаваттли ва 6 мингта хонадонда 7 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилади. Бу орқали 30 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, 726 та ижтимоий соҳа ва давлат идоралари, кўп қаватли уйларда 11 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилади ва 10 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.
Тегишли ташкилотлар томонидан режа бўйича электр тармоқларини янгилаш ҳисобига 50 миллион киловатт соат электр йўқотишларни камайтирилади.

Вилоятдаги 45 та йирик саноат корхоналарида энергия сарфи юқори бўлган ускуналар алмаштирилиши лозим бўлади. Бу орқали 60 миллион киловатт соат иқтисод қилинади.

Йиғилишда таъкидланишича, «Аму-Бухоро» насос станциясида частотали бошқариш воситаларини янгилаш ҳисобига бу йил 60 миллион, келгуси йил 100 миллион киловатт соат тежаш лозим бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг